Ўзбекистон президенти БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти БМТ минбарида илк марта ўзбек тилида нутқ сўзлайди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этади.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, давлат раҳбари БМТ олий минбаридаги бу галги чиқишида мустақил Ўзбекистон тарихида илк марта давлат тили – ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Шавкат Мирзиёев илк марта Бош Ассамблеяда 2017 йил 12 сентябрда, БМТнинг Нью-Йоркдаги бош штаб-квартирасида чиқиш қилган эди. Президент нутқи ташкилотнинг 6та ишчи тилидан бири – рус тилида бўлган ва халқаро ҳамжамият томонидан илиқ кутиб олинганди.

Хусусан, Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари ўтказишни йўлга қўйиш, БМТнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» махсус резолюциясини қабул қилиш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари бўйича конвенциясини ишлаб чиқиш, Оролбўйи муаммосига эътиборни ошириш ва Афғонистон муаммосини ҳал этиш каби масалаларга оид 5та таклифидан 4таси ҳозирга қадар амалга ошди.

Write a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan